- Uluslararası Türk Lehçe Araştırmaları Dergisi (TÜRKLAD)
- Vol: 2 Issue: 1
- ЎЗБЕК ТИЛИДА ҚОН - ҚАРИНДОШЛИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ДАВРИГА КЎРА ТИПОЛОГИЯСИ...
ЎЗБЕК ТИЛИДА ҚОН - ҚАРИНДОШЛИК ТЕРМИНЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШ ДАВРИГА КЎРА ТИПОЛОГИЯСИ
Authors : Nafisa Jalilova
Pages : 468-472
Doi:10.30563/turklad.414688
View : 23 | Download : 12
Publication Date : 2018-06-20
Article Type : Research
Abstract :Маълумки, тилнинг луғавий қатлами фонетика ва морфологияга нисбатан тез ўзгарувчан бўлиб, асрлар оша даврга хос бўлган ўзгаришларни ўзида ёрқин акс эттириб боради. Қон-қариндошлик терминлари инсоният тарихининг энг қадимги давридан ибтидоий жамият тузумига мансуб бўлиб, ҳали мулкчилик тизими амалга ошмаган даврда пайдо бўла бошлаган.Ўзбек тили ҳам бундан мустасно эмас. Ўзбек тилидаги қон қариндошлик терминларининг яратилган давридан то шу кунга қадар тарихий тараққиётини қуйидагича гуруҳлар ажратиш мумкин: а) тарихий терминлар-ўзбек тилида тарихда кенг қўлланиб, ҳозирда умуман ишлатилмайдиган қон-қариндошлик терминлари; б) қадимий терминлар-ўзбек тил учун асос бўлган қадимдан мавжуд бўлиб ҳозирда ҳам қўланувчи қон-қариндошлик терминлари; янги терминлар-тилнинг синхроник нормалари шаклланиши даврида пайдо бўлган қон - қариндошлик терминлари. Мақолада ушбу гуруҳлар алоҳида таҳлил қилинган.Keywords : Ўзбек Тили, Ўзбек Тилшунослиги, Туркий Тиллар, Луғавий Қатламлар, Қон-Қаридошлик Терминлари, Тарихий Қон-Қаридошлик Терминлари, Қадимий Қон-Қаридошлик Терминлари, Янги Қон-Қаридошлик Терминлари